Линклар

Трамп Федерал тергов бюроси раҳбарини ишдан бўшатди


ФТБнинг истеъфога чиқарилган директори Жеймс Коми.

АҚШ президенти Доналд Трамп ФТБ директори Жеймс Комини ишдан олди. Бу ташкилот шу кунда Трамп сайлов штаби аъзоларининг Россия билан алоқаларини текшираяпти.

“Президент Федерал тергов бюроси директорини лавозимидан четлатиш бўйича бош прокурор ва унинг ўринбосари тавсиясини эътиборга олди”, дея билдирди журналистларга Оқ Уй матбуот котиби Шон Спайсер. Президент маъмуриятидан маълум қилишларича, ФТБнинг янги раҳбарини қидириш ишлари зудлик билан бошланади.

Трамп томонидан Комига йўлланган мактубда янги лидерга муҳтож бўлган етакчи ҳуқуқ-тартибот идорасини у (яъни Коми) “самарали бошқаришга қодир эмас”лиги урғуланади.

“Сиз текширувда эмаслигим тўғрисида мени уч марта хабардор этдингиз. Мен буни жуда қадрлашимга қарамай, мен сизнинг бюрони бошқаришга қодир эмаслигингиз тўғрисидаги Адлия департаменти фикрига қўшиламан”, дейилади Трамп номасида.

ФТБ директори одатда 10 йил муддатга тайинланади. Ўз идорасида қадрланувчи 56 ёшли Коми директорлик лавозимига бундан тўрт йил муқаддам аввалги президент Барак Обама томонидан тайинланганди.

XS
SM
MD
LG