Линклар

Жанубий Кореянинг янги президенти қасамёдга келтирилди


Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин.

Жанубий Кореядаги президент сайловида ғалаба қозонган Мун Чжэ Ин 10 май куни қасамёдга келтирилди. 64 ёшли либерал сиёсатчи президент ўлароқ илк чиқишида Корея яриморолидаги “хавфсизлик бўҳронини изга солиш” бўйича ишларга зудлик билан киришини билдирди.

“Керак бўлса, Вашингтонга бораман, Пекин ва Токиога бораман, агар имконият бўлса, Пхенянга ҳам бораман”, деди у.

Президент сайловининг якуний натижаларига кўра, Демократик партиядан номзоди кўрсатилган Мун Чжэ Ин 9 май куни бўлиб ўтган сайловда 41,1 фоиз овоз олиб, 25,5 фоиз овоз жамғарган рақиби Хон Жунпхёни ортда қолдирди.

Янги президент коррупция жанжали ортидан истеъфога кетишга мажбур бўлган собиқ президентПак Кин Хедан қолган ҳокимият вакуумига нуқта қўйиш учун тезлик билан йирик кадр алмаштирувларни амалга ошириши тахмин қилинмоқда.

Мун Чжэ Ин мамлакатни коррупция жанжали тушовидан халос қилишга ваъда берган ва Шимолий Корея ядровий дастури ривожланишини тўхтатиб қололмаганлари учун аввалги маъмуриятларни танқид қилган.

XS
SM
MD
LG