Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:57

Фарғона ва Шохимардон орасида автобус қатнови тикланди


Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳри ва Шохимардон анклав ҳудуди орасида автобус қатнови тикланди.

Бу ҳақда Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги чоршанба куни маълум қилди.

Агентликка кўра, Farg‘ona Oltin Vodiy Navkari ширкатининг иккита Isuzu автобуси Фарғона ва Шохимардон орасида қатнай бошлаган.

Келажакда мазкур йўналишга яна иккита автобус қўйилади.

Фарғона ва Шохимардон (Қирғизистон ичкарисидаги Ўзбекистоннинг анклав ҳудуди) орасида автобус қатнови 2013 йилнинг август ойидан тўхтаб қолган эди.

XS
SM
MD
LG