Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2019, Тошкент вақти: 00:01

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Тошкентга келди


БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал Ҳусайн бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди.

Зайд Раад ал Ҳусайн бугун Тошкентда Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмаль Саидов ва маҳаллий инсон ҳуқуқ фаоллари билан учрашди.

Зайд Раад ал-Ҳусайн БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича еттинчи олий комиссаридир.

У АҚШнинг Жонс Хопкинс университетида гуманитар фанлар бакалаври ва Буюк Британиянинг Кембриж университетида фалсафа доктори даражасини олган.

Дипломатия соҳасида йигирма йиллик тажрибага эга. 2014 йилда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари этиб тайинланган ва ушбу лавозимдаги илк Осиё вакилидир.

Бунгача Зайд Раад ал-Ҳусайн БМТ Хавфсизлик кенгашига раислик қилган. БМТ олий комиссари сифатида 24 мамлакатга сафар қилган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG