Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:02

АҚШ озарбайжонлик блоггер ўлими очиқ тергов қилинишини талаб қилмоқда


Озарбайжонлик блоггер Меҳмон Галандаров
Озарбайжонлик блоггер Меҳмон Галандаров

Қўшма Штатлар Озарбайжон ҳокимият идораларидан наркотиклар савдосида айбланиб ҳибсга олинган озарбайжонлик блоггернинг ўлимини очиқ тергов қилишни талаб этмоқда. Инсон ҳуқуқлари фаоллари айбловлар атайлаб уюштирилганини иддао қилмоқда.

Озарбайжонлик блоггер Меҳмон Галандаровнинг ўлими тафсилотлари аниқ эмаслиги айтилмоқда.

Қўшма Штатлар озарбайжонлик блоггер ва ҳуқуқ фаоли Меҳмон Галандаров 28 апрель куни ушбу мамлакат ҳокимият идоралари ҳибсхонасида дунёдан ўтганидан чуқур ташвиш билдиради, – дейилади Давлат Департаменти 3 майда тарқатган баёнотида.

“Биз Озарбайжон ҳукуматидан жаноб Галандаровнинг ўлими ҳолатини тўлиқ, ошкора ва мустақил тергов қилишни ҳамда ушбу мамлакатда асосий ҳуқуқларидан фойдалангани учун қамоққа ташланган барча ҳуқуқ фаолларини озод этишни талаб қилмоқда”, дейилади баёнотда.

Озарбайжондаги нодавлат ташкилоти мақомига эга Мухбирлар озодлиги ва хавфсизлиги институти (МОХИ) 29 апрелда тарқатган хабарга кўра, Галандаров Бокудаги қамаб қўйилган ҳибсхонада “ўзини осган кўринади”, лекин институтнинг инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ўқтой Гулалиевнинг сўзларига асосланиб айтишича, Галандаровнинг ўлими тафсилотлари аниқ эмас.

МОХИ яна Гулалиевнинг сўзларига иқтибосан, Галандаров ҳукуматни танқид қилаётган, қайта-қайта қамоққа ташланган мухолифат фаоллари Байрам Маммадов ва Гияс Ибраҳимовни озод қилишга даъват этаётган эди, дейди.

Маммадов ва Иброҳимов 9 май куни марҳум президент Ҳайдар Алиевнинг ҳайкалига бўёқ билан “Қуллар куни муборак бўлсин” деб ёзгани учун 2016 йил май ойида ҳибсга олинди ва наркотиклар савдосида айбланиб, 10 йилга кесиб юборилди. Маълумки, 9 май бир қанча собиқ совет республикаларида Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба байрами сифатида нишонланади.

Улар иккаласи ҳам айбини тан олмади. Маммадов эса, қийнаб бўйнимга айб қўйишди, деди.

МОХИга кўра, Галандаров неча ўн йиллардан бери Бокудаги Фалсафа, социология ва сиёсатшунослик институтида ўқитувчилик қилган.

Ҳайдар Алиевнинг ўғли Илҳом Алиев Каспий денгизи бўйида жойлашган, нефть ишлаб чиқарувчи мамлакатни 2003 йилдан бери бошқариб келади, у ўша йили, отасининг ўлимидан бир оз олдин президент этиб сайланган эди.

Илҳом Алиев инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи гуруҳлар ва Ғарб ҳукуматларининг, ўз танқидчиларини сохта айбловлар билан қамаяпти ва ўзгача фикрловчиларнинг овозини ўчириш учун хизмат вазифасини суиистеъмол қиляпти, деган танқидий фикрларга парво қилмайди.

XS
SM
MD
LG