Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:57

Тиллерсон ва Лавров Вашингтонда музокара ўтказди


Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сурия бўхронини тинч ҳал этиш, Украиндаги вазият ва бошқа халқаро масалалар ҳамда икки мамлакат алоқалари аҳволини муҳокама этди.

Тиллерсон билан учрашувдан сўнг Лавровни АҚШ президенти Доналд Трамп қабул қилади.

Учрашув матбуот вакилларисиз бўлади.

Вашингтондаги учрашувлардан сўнг Россия дипломатияси раҳбари Аляскага йўл олади ва у ерда Арктика кенгаши ташқи ишлар вазирлари йиғинида қатнашади.

XS
SM
MD
LG