Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:33

Эрдўғон АҚШни Суриядаги курдларга қурол-аслаҳа етказиб беришдан воз кечишга чақирди


Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШ “Ислом давлат” гуруҳи билан жанг қилаётган курд кўнгиллиларига қурол-аслаҳа етказиб бериш қарорини тез орада бекор қилишига умид билдирди.

“Мен бу янглиш қарор зудлик билан тузатилади, деб умид қиламан”, деди у матбуот анжуманида. Эрдўғон Анқаранинг иттифоқчилари “террор ташкилотлари” тарафида эмас, балки Туркия тарафида бўлишига умид боғлаётганини қўшимча қилди.

Туркия президенти бу масалани 16 май куни Вашингтонда АҚШ президенти Доналд Трамп билан бўлиб ўтадиган музокаралар чоғида кўтаришга ваъда қилди. Аввалроқ Пентагон АҚШ президенти курдларнинг Халқ мудофаа отрядларини қурол-аслаҳа билан таъминлашга оид ҳужжатни имзолаганини эълон қилганди.

Туркия бу отрядларни мамлакатда тақиқланган Курдистон ишчи партияси билан боғлиқ террор гуруҳлари ўлароқ таснифлайди. КИП аъзолари курдларнинг Туркиядан мустақил бўлиши учун узоқ йиллардан буён курашиб келадилар.

XS
SM
MD
LG