Линклар

Ўзбекистонда Каримов портрети учун танлов эълон қилинди


Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримов.

Ўзбекистон Санъат академияси мамлакатнинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг энг яхши портрети учун профессионал рассомлар орасида танлов эълон қилди.

Танлов шартига мувофиқ, портрет ўлчамини рассомлар ўз ихтиёрларига кўра белгилашлари мумкин. Каримовнинг тайёр портретлари шу йил 31 июлига қадар Тошкент фотография уйида қабул қилиниши, танлов ғолиблари Ўзбекистон Санъат академиясининг мукофотлари билан тақдирланиши айтилмоқда.

Аввалроқ Каримов ҳайкалини ясаш бўйича эълон қилинган Халқаро бадиий танловда ҳайкалтарош Илҳом Жабборов ғолиб бўлганди. Каримов даврида тазйиққа учраган бу ҳайкалтарошга Ўзбекистон собиқ президентининг Тошкент, Самарқанд ва Қаршида қўйиладиган уччала ҳайкалини ясаш топширилган.

XS
SM
MD
LG