Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2019, Тошкент вақти: 09:56

Россиялик “Покемон тутувчи” блогер шартли қамоқ жазоси олди


Блогер Руслан Соколовский 11 май куни Екатеринбург шаҳрида ўз устидан бўлаётган суд мажлисида

Россия суди блогерни YouTube каналига видеолар, жумладан, черковда ўзи Покемон тутаётгани тасвирланган видеони қўйгани билан диндорларнинг нафратини уйғотгани ва ҳиссиётини таҳқирлашада айблаб, шартли жазо белгилади.

Уралдаги Екатеринбург шаҳар суди 22 яшар Руслан Соколовскийни жиноят қилганликда айблаб, 3,5 ярим йил шартли жазога ҳукм қилди, аммо ушбу ҳукмни инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари қоралаб чиқди.

Шартли жазо унинг қамоққа ташланмаслигини англатади.

Соколовский август ойида Екатеринбург шаҳридаги рус православ черковида “Покемон тутиш” ўйинини ўйнаётгани тасвирланган видеони YouTube каналига жойлаштиргани ортидан сентябрь ойида ҳибсга олинган эди. Ўша пайтда ушбу ўйинни қўл телефонларида ўйнаш урф бўлиб кетган эди.

Давлат телевидениесида диний ибодат қилинадиган жойларда виртуал махлуқларни тутмаслик ҳақида огоҳлантириш берилгандан сўнг Соколовскийнинг YouTube каналига жойлаштирилган видеосини 300 минг нафар киши томоша қилди.

Черковда олган видеоси ва бошқа ишлари учун унга диндорларнинг нафратини уйғотиш ва ҳиссиётини таҳқирлаш айби қўйилди.

Прокуратура Соколовский “ҳеч қандай зўравонлик қилмагани” ва экстремист эмаслигини айтиб, суддан уни 3,5 йилга кесишни сўради.

Мен аҳмоқ бўлишим мумкин, аммо экстремист эмасман”, деди у ўтган ой суд мажлисида.

Россия судларида оқлов ҳукмини чиқариш ҳоллари жуда кам учрайди ва танқидчиларнинг айтишича, судлар президент Вламир Путин ҳукумати ва маҳаллий ҳокимият идораларининг айтганини бажариб келади.

Сўнгги йилларда Россия ҳокимият идоралари ўзи Интернетда нафрат уйғотувчи фикр ёки бошқача экстремистик мазмунга эга деб ҳисоблаётган фикрлар билдирилган мақолалар муаллифларини тез-тез жавобгарликка тортмоқда.

Инсон ҳуқуқлари фаолларининг айтишича, бундай ишларнинг аксарияти Конституцияда ҳимояси белгилаб қўйилган сўз эркинлиги учун қўзғатилмоқда.

[Руслан Соколовкий] 3 ярим йиллик қамоққа ҳукм қилинсин. Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан, қамоқ шартли ҳисоблансин ва уч йиллик синов муддати белгилансин,” деди судья Екатерина Шопоняк.

Судья Екатерина Шопоняк чиқарган ҳукмда билдирилишича, мабодо уч йиллик синов муддати давомида Соколовский қонунни бузадиган бўлса, шартли ҳукм ҳақиқий қамоқ жазоси билан алмаштирилиши мумкин. У яна YouTube каналидаги шубҳали видеоларни олиб ташлашга ҳам буйруқ берди.

Шопоняк Соколовскийнинг иши ОАВда бирёқлама ёритилганини қоралади. Унинг фикрича, ОАВ Соколовскийни нафрат қўзғатгани ва диндорлар ҳиссиётини таҳқирлагани учун эмас, фақат “Покемон тутиш” ўйинини ўйнагани учун жиноий жавобгарликка тортилди, деб ҳисоблайди.

Суд ҳукми ўқилгандан сўнг, ҳали суд ижрочилари ОАВ вакилларини ташқарига чиқариб юбормай туриб, Соколовский суднинг одам лиқ тўла залида, “Ҳаммангизга раҳмат”, деб айтди.

XS
SM
MD
LG