Линклар

Петербургдаги портлашдан кейин ушланганлардан уч нафарига айблов эълон қилинди


Moscow, April 19, 2017

Санкт-Петербург метросидаги портлашга алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинганлардан уч нафарига расман террорчилик амали ва портловчи моддани ноқонуний ташиш айбловлари қўйилди.

Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси пресс-релизида билдирилди.

Қўмита хабарида таъкидланишича, Петербургдаги портлашларга алоқадорликда гумонланиб жаъми 10 киши ҳибсга олинган ва қолганларга ҳам яқин келажакда расмий айбловлар қўйилади.

Петербургда 3 апрель куни юз берган портлашда 16 киши, жумладан худкуш ҳужумчи экани айтилган Акбаржон Джалилов ҳалок бўлганди.

Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати мазкур ҳужумга алоқадорликда гумонланган қатор шахслар, жумладан ташкилотчиликда гумонланган Аброр Азимовнинг ҳибсга олинганини айтади.

XS
SM
MD
LG