Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:54

"Қўқон дон маҳсулотлари" АЖ корхонасида "дон ўғирлиги" видеолари сиздирилди


"Қўқон дон маҳсулотлари" АЖ корхонасида дон ўғирлиги акс этгани иддао қилинаётган видеотасвирлар Озодликка келиб тушди. Корхона ходимларидан бири 10 май куни ўзи гувоҳ бўлган "дон ўғирлиги ҳолати"ни қўл телефони ёрдамида видеога тушириб, Озодликка жўнатди. "Қўқон дон маҳсулотлари" АЖ раҳбарияти эса ўғирлик юз берганини "мутлақо" инкор қилди.

Озодликка юборилган видео тасвирда ўрта ёшлардаги тўрт шахс қопларни кўтариб, корхонанинг усти сим тўр билан тортилган девори томон юраётгани акс этган.

"Қўқон Дон"да ўғирлик
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:54 0:00

Яна бир тасвирда эса тиканли сим билан тортилган деворга нарвон қўйилган, одамлар унга чиқиб деворнинг нариги томонига ичига дон тўлдирилгани айтилган қопларни узатаётганини кўриш мумкин.

Тасвирларни Озодликка жўнатган корхона ходими видеода акс этган воқеа дон ўғирлиги экани ва бундай ўғирликлар "Қўқон дон маҳсулотлари" АЖ ҳудудида "ҳар куни кўриқчиларнинг кўз ўнгида" содир бўлишини айтди.

"Ушбу видеодаги ҳолат - давлат заҳираси сақланаётган дон омборидан буғдой ўғирлиги. Ҳар куни уч маҳал шундай ўғирлик бўлади," - деди "Қўқон дон маҳсулотлари" АЖнинг исми сир қолишини истаган ходими.

"Қўқон Дон"да ўғирлик
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:56 0:00

Стратегик аҳамиятга молик муассасалар сирасига кирувчи "Қўқон дон маҳсулотлари" ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлими тарафидан қўриқланади.

Корхонадан олиб чиқиладиган ҳар бир нарсани дарвоза олдида турган қўриқчилар қайддан ўтказади.

Лекин, корхонада қопларни кўтарган одамлар дарвозадан эмас тиканли симли девор оша уларни олиб ўтишга уриниши бу ўғирлик, деган шубҳаларни кучайтаради.

Озодлик видеодаги тасвирларнинг "Қўқон дон маҳсулотлари" АЖнинг Google порталига жойланган фотосуратлари билан солиштириб, видеонинг айнан шу корхонада олинганини аниқлади.

"Қўқон дон маҳсулотлари" АЖнинг Google Maps га жойланган сурати.
"Қўқон дон маҳсулотлари" АЖнинг Google Maps га жойланган сурати.

Завод раҳбарларидан бири бундай ҳодиса юз берганини "мутлақо" инкор қилди.

Озодлик корхонада ўғирлик иддаоларини ўрганиш асносида корхонанинг бошқа ходимлари билан ҳам суҳбатда бўлди.

Корхона ходимларидан бири ишчилар ойлигининг пастлиги шундай ўғирликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаётганини айтди.

"Ишчилар ойига 240 соат ишлайди, лекин 196 соат ёзилади. 330 минг сўм ойлик берилади. Баъзида шу пул ҳам задержка бўлади," - деди у.

"Қўқон дон маҳсулотлари" АЖ бир кеча-кундузда 500 тоннагача дон ишлаб чиқарадиган корхона ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG