Линклар

Испаниядан қайтган Навальний тарафдорларини яна митингга чорлади


Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний.

Барселонада ўнг кўзини операция қилдирган Алексей Навальний пайшанба куни Россияга қайтди. Бу ҳақда у Твиттердаги ўз саҳифасида маълум қилди.

Апрел ойи охирида номаълум кимса Навальнийнинг юзига “зелёнка” сепиб юборгани ортидан мухолифатчининг кўзига шикаст етганди. Бир неча кундан кейин Навальнийга беш йилдан бери ололмаётгани - чет эл паспортини беришган ва у Испанияга учиб кетган. 7 май куни Навальнийнинг кўзини операция қилган шифокорлар унга бир неча ойдан кейин кўра бошлашини айтганлар.

Москвага қайтган мухолифатчи ўз тарафдорларини июнь ойида мамлакатнинг 147 шаҳрида ўтказилиши мўлжалланаётган митингларда қатнашишга чақирди. 26 март куни Навальний бошчилигидаги "Коррупцияга қарши кураш жамғармаси" чақириғи билан Россиянинг йирик шаҳарларида ўтказилган митингларда минглаб одам иштирок этган, намойиш чоғида Навальний дохил юзлаб одам қўлга олиниб, маъмурий жазога тортилганди. Алексей Навальний 2018 йили ўтказиладиган президент сайловида номзод сифатида қатнашиш ниятини билдирган.

XS
SM
MD
LG