Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:34

Тошкентликларда шаҳар ИИББга онлайн тарзда мурожаат қилиш имконияти пайдо бўлди


Тошкент шаҳар ИИББ сайтидан олинган скриншот.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси рус ва ўзбек тилларида фаолият олиб борувчи guvd.uz сайтини тест ҳолатида ишга туширди. Газета.уз сайтининг хабар қилишича, бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиқ ўринбосари Дониёр Тошхўжаев пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилган.

Айни пайтда мазкур сайтда янгиликлар, бошқарма раҳбарияти тўғрисида ахборотлар ва ваташдошларни қабул қилиш жадваллари жойлаштирилган. Шунингдек, унда Онлайн мурожаат (Виртуал қабулхона) опцияси ва мурожаатлар ҳолатини текшириш бўлими мавжуд.

Сайт мобиль қурилмалар учун ҳам мослаштирилган бўлиб, 102 (ҳодисалар ҳақида хабардор қилиш) ва 1102 (ИИВга ходимларнинг ноқонуний фаолияти устидан шикоят қилиш) рақамларига тўғридан-тўғри қўнғироқ қилиш мумкин.

XS
SM
MD
LG