Линклар

Абдулла Қурбонов: Қамалмасам, ўлиб кетган бўлардим


Ички ишлар вазирлиги қоидабузар ҳайдовчилар “рейтинг”ини эълон қилди

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Тошкент кўчаларида ўрнатилган камералар томонидан қайд этилган энг кўп қоидабузарлик содир этган ҳайдовчилар рейтингини эълон қилди (“Постда”, 7 май). Маълум қилинишича, ВАЗ-2013 русумли, 10 J 506 FA рақамли автомобиль ҳайдовчиси “рақиб”ларини анча ортда қолдириб, “мутлақ ғолиб” бўлган. У светофорнинг тақиқловчи ишорасида 32 марта ўтган ва 9,4 миллион сўм жаримага тортилган. ИИВ рейтингининг иккинчи ва учинчи ўринларида 01 T 885 TA рақамли “Спарк” (15 та қоидабузарлик, 7 миллион сўм жарима) ва 10 J 278 HA рақамли “Лада-2107” (20та қоидабузарлик, 3,1 миллион сўм жарима) автомашиналари эгалари қайд этилган. Қоидабузарлик “пойга”сида ғолиб чиққан барча ҳайдовчилар ИИВ ЙҲХББга таклиф этилиб, улар билан профилактик суҳбат ўтказилди, деб хабар беради “Постда” нашри.

Хонанда Абдулла Қурбонов қамалгани боис бир ўлимдан қолганини маълум қилди

Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигига нисбатан ҳақоратли сўзларни ишлатгани боис қамалган хонанда Абдулла Қурбонов ўша жиноий ишга оид янги тафсилотни очиқлади (“Даракчи”, 11 май). 2013 йилда хонанда маст ҳолда МХХ ва ИИВ нисбатан ножўя гапларни айтаётгани акс этган видео тарқалган эди. Ўшанда хонандага нисбатан жиноий иш очилган ва у қамалган эди. Абдулла Қурбонов “Даракчи” нашрига интервьюсида маълум қилишича, жиноий иш очилиши арафаси у АҚШга оиласи билан саёҳат қилиш учун виза олган. Сафар давомида кемада сайр қилиш ҳам режалаштирилган. Аммо унга нисбатан жиноий иш очилгани боис хонанда хориж сафарига бора олмаган. “Радиода эса биз сайр қилишни режа қилган кема ҳалокатга учраганини эшитдим, оилам билан бир ўлимдан қолганман-да” дейди хонанда А.Қурбонов. Эслатиб ўтамиз, кейинроқ хонанда осойишталик посбонларини турли ноўрин гап-сўзлар билан хафа қилганидан минг карра афсусда экани ва бундай ҳол бошқа такрорланмаслигини билдирган эди.

Матбуот: мол бозори, ҳатто сомон бозори бор, аммо китоб бозори йўқ

Ўзбекистонда ихтисослаштирилган йирик китоб дўконлари тизимини яратиш бугунги кун талаби бўлиб қолмоқда (“XXI аср”, 11 май). “Юртимизнинг ҳар бир туманида мол-қўй бозори, сомон, товуқ, ҳатто қуш бозорлари, исталган озиқ-овқат ва деҳқончилик бозорлари бор. Аммо бирорта китоб бозори йўқ, тўғрими? Ҳеч ким эрта тонгдан туриб, китоб олайлик, ёки қани китоб сотиб озроқ пул ишлайлик деб ошиқмайди” деб ёзади газета. Мамлакатда йилига атиги 4-5 миллион дона оммавий адабиёт чоп этилмоқда. Демак, битта хонадонга ҳатто бир дона китоб тўғри келмаяпти. Мақолада, шунингдек, тўй-ҳашамларда қилинаётган сандиқ-сандиқ сарпо-суруқ, хорижий мебелу қимматбаҳо мебеллар ёнига китобларни ҳам қўшиш таклиф этилган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG