Линклар

Атамбаев Бош прокуратурага “Азаттиқ”қа қарши даъво аризаларини қайтариб олишни таклиф қилди


Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Бош прокуратурага “Азаттиқ Медиа” муассасасига қарши берилган даъво аризаларини қайтариб олишни таклиф қилди.

Даъво аризалари Қирғизистон бош прокурори томонидан айрим оммавий ахборот воситалари ишониб бўлмайдиган ва президентнинг шаънини булғовчи хабарларни тарқатгани юзасидан берилганди. Жавобгарлар орасида Озод Европа/Озодлик радиосининг қирғиз хизмати - “Азаттиқ Медиа” муассасаси ҳам бор эди.

30 март куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг Озод Европа/Озодлик медиакорпорацияси президенти Томас Кент билан учрашуви бўлиб ўтган.

Қирғизистон президенти маъмурияти ахборот сиёсати бўлимининг маълум қилишича, бу учрашувдан кейин ўтган вақт мобайнида “Азаттиқ” радиоси фаолиятида эфирга чиқаётган материалларнинг мавзунлигини таъминловчи ижобий тенденция кузатилган.

Қайд этилишича, кўрилган чоралар медиаҳамжамият ва ноҳукумат ташкилотлари фаоллашувига, энг асосийси – журналистларнинг иш сифати ҳақидаги баҳс-мунозаралар кучайишига сабаб бўлган. Медиаҳамжамият ичидаги бу жараёнларнинг ҳаммаси, Алмазбек Атамбаев фикрича, республика ахборот фазосининг такомиллашуви ва соғломлашишига олиб боради.

XS
SM
MD
LG