Линклар

Туркияда жума куни Истанбул фонд биржасининг 50 дан зиёд собиқ ходими ҳибсга олинди


Ҳаммаси бўлиб 100 дан ортиқ кишини ҳибсга олишга буйруқ берилган. Расмийлар қўлга олинган ва олиниши кутилаётганларнинг АҚШда яшаётган мухолифатчи исломий олим Фатхуллоҳ Гуланга алоқадорликда гумон қилмоқда.

Ҳибсга олишлар Истамбул, Анқара, Бурса ва шаҳарларда амалга оширилди.

Анқара Фатҳуллоҳ Гуланни 2016 йил июлида муваффақиятсиз якунланган давлат тўнтаришига уринишнинг асосий ташкилотчиси сифатида айблаб келади. Гулан бу айбловларни инкор қилган.

Шу кунгача Туркияда гуланчи сифатида гумонланган қарийб 40 минг одам қўлга олинган, 120 минг одам ишдан бўшатилган.

XS
SM
MD
LG