Линклар

Лондоннинг “Челси” футбол клуби сафарда “Вест Бромвич”ни 1:0 ҳисобида енгиб, муддатидан олдин Англия чемпионлигини қўлга киритди.

12 май куни бўлиб ўтган ўйиннинг 83инчи дақиқасида ягона голни белгиялик Миши Батшуайи урди.

Шундай қилиб “Челси” олтинчи марта Англия чемпиони бўлди.

Бундан аввал клуб 1955, 2005, 2006, 2010 ва 2015 йилларда чемпионлик шохсупасига кўтарилганди.

Клубнинг 2016 йилдаги муввафақиятсизликлари ортидан муқаддам "Атланта" ва "Ювентус" каби клубларга устозлик қилган италиялик Антонио Конте “Челси”га мураббий этиб тайинланганди.

XS
SM
MD
LG