Линклар

Киевда "Евровидение" қўшиқ танловида португалиялик хонанда ғолиб чиқди


"Евровидение" қўшиқ танловининг бу йилги ғолиби португалиялик 27 яшар қўшиқчи Салвадор Собрал бўлди.

Хонанданинг юраги хаста ва танловдан кейин уни жарроҳлик амалиёти кутмоқда.

26 мамлакатдан борган хонанда қўшиқ танловининг финалида қатнашди. Собиқ совет ўлкаларидан Белорус, Арманистон, Молдова, Озарбайжон ва Украина танлов финалига чиқди.

Мезбон давлатни танловда "O.Торвалд" деб аталувчи рок гуруҳ тамсил этмоқда.

Бу йилги танлов Россия иштирокисиз ўтмоқда.

Украина хавфсизлик хизмати Евровидение қўшиқ танловида Россияни тамсил этиши керак бўлган хонанда Юлия Самойлованинг Украинага киришини уч йилга тақиқлаб қўйган.

​Хизмат матбуот котиби Елена Гитлянская айни қарор Самойлованинг Украина қонунчилигига зид ҳаракатлари билан боғлиқлигини айтган.

Самойлова Россия аннексия қилган Қрим ярим оролида Украина ҳукуматининг рухсатисиз концерт берган эди.

Ёшлигидан ногирон бўлган Самойлова 12 март куни ўтказилган танловда ғолиб чиқиб, Россия номидан Евровидение танловида "Flame is Burning" қўшиғи билан қанташиш ҳуқуқини қўлга киритганди.

Ўтган йили Евровидение танловида украиналик хонанда Жамала ғолиб чиққан ва Украина қўшиқ танловига мезбонлик қилиш шарафини қўлга киритган эди.

XS
SM
MD
LG