Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 20:49

Мирзиёев Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил этишга қарор қилди


Зомин ўрмонлари бағрида жойлашган санаторий

Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси базасида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ташкил этилмоқда.

Gazeta.uz нашрининг хабар қилишича, бу ҳақдаги фармон ва тегишли қарорни 11 май куни Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган.

Хабарда айтилишича, айни пайтда мамлактадаги ўрмон фонди бир неча давлат ташкилоти томонидан бошқарилмоқда ва бу ягона давлат сиёсатини юритиш принципига зиддир.

Эндиликда қабул қилинган ҳужжатга кўра, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси негизида мустақил Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил қилиш йўли билан соҳа бошқаруви такомиллаштирилади.

Яъни, ҳудудларда ўрмонларни кўпайтириш, муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланишни такомиллаштириш учун Қорақалпоғистон Ўрмон хўжалиги қўмитаси ҳамда Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ўрмон хўжалиги бошқармалари ташкил этилади.

Ҳужжатда, жумладан, "дашт ва чўл ҳудудларида янги ўрмонларни барпо этиш, қишлоқ хўжалиги экин ерлари атрофида иҳота ўрмонларини тиклаш, режали равишда писта плантациялари майдонларини кенгайтириш, талаб этиладиган миқдорда сифатли писта кўчатларини аҳоли, деҳқон ва фермер хўжаликларига етказиб бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш" режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG