Линклар

Москвада эски уйларни бузиб, шаҳарни янгилаш режасига қарши намойиш бўлмоқда


14 май куни шаҳарнинг Сахаров проспектида Москвадаги эски уйларни бузиш кўзда тутилган таъмирлаш режасига қарши минглаб норози йиғилди.

Акция ташкилотчилари Москвани янгилаш, хусусан, унда совет даврида туғилган уйларни бузиш режасини "шаҳарни вайрон қилиб, катта пул ишлаш илинжида бўлганларнинг товламачилиги", деб ҳисобламоқда.

Митингга пойтахт ҳокимияти рухсат берган, аммо иштирокчилар сонини 5 мингдан оширмаслик шартини қўйган.

4 май куни шаҳар мэри Сергей Собянин шаҳардаги турар-жойлар кўринишини замонавийлаштириш тўғрисидаги қонунни имзолади. Россия президенти Владимир Путин ҳам бу режани қувватлаган ва эски уйларнинг бузиш чоғида фуқароларнинг ҳуқуқларини бузмасликни тайинлаган.

Ушбу режа тарафдорлари эса собиқ совет замонида қисқа муддат ичида қурилган ва амал қилиш муҳлати атиги 25 йил бўлган ўта эски уйларни бузиб, янгилаш шаҳар кўркини яхшилаши билан бирга эски, авария ҳолатида уйлардан қутулиб, кўчмас мулки бозоридаги нархларни ҳам туширишга хизмат қилади, деб ҳисобламоқда.

XS
SM
MD
LG