Линклар

19 декабр 2017, Тошкент вақти: 01:27

Мутахассислар оммавий киберҳужумга Шимолий Корея алоқадор бўлиши мумкинлигини айтмоқдалар


Иллюстратив сурат.

Киберхавфсизлик бўйича ширкатлар ҳордиқ кунлари ўтказилган ва дунёнинг 150 мамлакатида 300 миндан зиёд компьютерга вирус юқтирган глобал киберҳужумнинг Шимолий Корея билан алоқасини аниқладилар.

15 май куни Symantec ва “Касперский лабораторияси” ширкатлари WannaCry вируси воситасида қилинган ҳужум 2014 йили Sony ширкати серверларини ишдан чиқарган Lazarus гуруҳи тарқатган зарарли дастури билан бир хил кодга эгалигини билдирдилар. Бу ҳужум учун масъулият Шимолий Кореяга юклатилганди.

ИсроилнингIntezer Labs ширкати ҳам ҳужум ортида Шимолий Корея турганига оид тахминларни маъқуллашини билдирган.

WannaCry вируси дам олиш кунлари Майкрософтнинг эски операцион тизимида ишлаётган компьютерларнинг заиф жойлари орқали ҳужум қилиб, 150 та мамлакатдаги касалхона, банк, дўкон, мактаб ва ҳукумат идоралари ишини фалажлаб қўйганди. Мазкур ҳужумда Ўзбекистондаги айрим ширкатлар компьютерлари ҳам зарар кўргани ҳақида маълумотлар бор.

15 май куни АҚШ президентининг ички хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси бу жиноят ортида хорижий давлатлар ҳам, алоҳида олинган жиноятчилар ҳам турган бўлиши мумкинлигини билдирганди.

XS
SM
MD
LG