Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 14:56

Қирғизистон: Жалолобод мэри автомобили жарима майдончасига олиб кириб қўйилди


Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳри мэри вазифасини бажарувчи Турдали Темирбаев бошқарган автомобиль жарима тураргоҳига киритиб қўйилди. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизматига Жалолобод вилоят ИИБдан маълум қилганлар.

Жалолободлик тартиб посбонларига кўра, 15 май куни соат 00:00 да орқасида давлат рақами бўлмаган “Ниссан” русумли автомобиль рейд ўтказаётган йўл-патрул хизмати ходимлари талабларига бўйсунмай қочган. Патрул милицияси автомобилни қувиб кетган. Давлат рақами 0032 DB бўлган автомашина тўхтатилганда уни Жалолобод мэри вазифасини бажарувчи Турдали Темирбаев бошқариб бораётгани маълум бўлган.

Темирбаевнинг ўзи ва мэрия бу ҳодиса юзасидан ҳозирча изоҳ бергани йўқ. Ўтган ҳафта Жалолобод патрул милицияси бир ойлик рейд эълон қилганди.

XS
SM
MD
LG