Линклар

Оқ уйда Трамп ва Эрдўғон учрашуви бўлиб ўтди


АҚШ президенти Доналд Трамп (ч) Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон (ў) билан, Вашингтон, 2017 йил 16 майи.

16 май куни Оқ уйда АҚШ президенти Доналд Трамп ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувдан кейин ўтказилган қўшма матбуот анжумани чоғида икки президент асосан террорчиликка қарши кураш ҳақида сўзладилар.

Трамп Вашингтон террор гуруҳларига қарши курашда Анқарага кўмак кўрсатишда давом этишини билдирди. Бу гуруҳлар ичида “Ислом давлати”, Туркия, АҚШ ва Европа Иттифоқида террор ташкилоти ўлароқ тан олинган Курдистон ишчи партияси кабилар тилга олинди.

Террор ташкилотлари орасида курдларнинг “Демократик иттифоқ” ва унинг қуролли қаноти бўлган YPG кабиларни санаган Эрдўғон бу ташкилотлар билан ҳамкорлик мутлақо номақбул эканини урғулади. Ўтган ҳафта Вашингтон асосан курдларнингYPG отрядларидан ташкил этилган “Сурия демократик кучлари”га ҳарбий ёрдам режасини маъқуллаганди.

Туркия президентининг АҚШга сафари давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG