Линклар

Боку “Бутунроссия озарбайжон конгресси”нинг тугатилишини қораламоқда


Озарбайжон парламенти биноси.

Озарбайжон расмийлари ва депутатлар 16 май куни Россия Олий судининг Россиядаги икки миллион озарбайжонлик манфаатларини тамсил этган “Бутунроссия озарбайжон конгресси” ташкилоти фаолиятини тугатиш тўғрисидаги қарорини қоралаб чиқдилар.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги ташкилот қайдини бекор қилувчи суд қарорини “дискриминацион” қарор, деб атади. Озарбайжоннинг диаспора билан ишлаш бўйича давлат қўмитаси эса “икки халқнинг кўп асрлик дўстона алоқалари мазмун-моҳиятига зид келувчи” бу қарорни қайта кўриб чиқиш илтимоси билан Россия расмийларига мурожаат қилишини билдирди.

“Бутунроссия озарбайжон конгресси” президенти Фозил Гурбанов Россия президенти Владимир Путинга бу ишга аралашиш илтимоси билан мурожаат қилди.

“Бутунроссия озарбайжон конгресси” 2001 йили Путин ва Озарбайжон президенти Ҳайдар Алиев томонидан тузилган ҳамдаикки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқалар кенгайишида катта роль ўйнаган.

Россия суди “Бутунроссия озарбайжон конгресси” қайдини Адлия вазирлиги даъво аризасига кўра бекор қилган. Адлия вазирлиги мазкур ташкилотни Россиянинг рўйхатга олишга оид қонунчилигини бузганликда айблаганди.

16 май куни Озарбайжон парламентида вазиятга таъсир қилиш учун Бокуда қанақа имкониятлар борлиги муҳокама қилинган. Депутатлар бу муаммони ўрганишни киришишларини билдирганлар. “Биз Россияда Озарбайжонни ёқтирмайдиган одамлар борлигини биламиз ва бу ҳеч кимга сир эмас”, деди депутат Баҳор Мурадова.

XS
SM
MD
LG