Линклар

Шошилинч хабар
12 ноябр 2019, Тошкент вақти: 17:54

Оқ уй: Президент Флиннга нисбатан текширувни тўхтатишга уринмаган


ОҚ уй президент Доналд Трамп собиқ маслаҳатчиси Макл Флиннинг Россия билан алоқасига оид текширишни тўхтатишга урингани ҳақидаги хабарларни рад этди.

"Президент бир неча марта генерал Флинни мамлакат учун хизмат қилган, уни ҳимоя қилган интизомли шахс сифатида таърифлаган, лекин Жеймс Коми ёки бошқаларга қандайдир текширувларни, жумладан Майкл Флиннга нисбатан ишни тўхтат, деб ҳеч қачон айтмаган", - дейилади Оқ уй баёнотида.

АҚШ президенти Доналд Трамп, қатор нашрлар иддаосича, миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчи Майкл Флинннинг Россия билан алоқасига оид Федерал тергов бюроси томонидан ўтказилаётган текширувни тўхтатишга уринган. Нашрлар ҳодиса Трамп президент лавозимига киришганидан кейин унинг ФТБ директори Жеймс Коми билан бўлиб ўтган яккама-якка учрашувидан кўп ўтмай содир бўлганини ёзмоқдалар.

Хабар қилинишича, Коми президент билан феврал ойида - Флинн истеъфога чиқарилганидан кейин Оқ уйда учрашган. Шундан сўнг ФТБ собиқ раҳбари Трамп ундан текширувни тўхтатишни сўрагани ҳақида ҳисобот ёзган. Бу ҳақда ёзган New York Times, Reuters, AP ва бошқа оммавий ахборот воситалари мазкун ҳисобот матни билан танишганларини билдирганлар. Трамп илтимоси ҳақидаги хабарларни рад этган Оқ уй бу маълумотлар адолатли судлов тўсқинлик қилиш ҳаракати ўлароқ баҳоланиши мумкинлигини қайд этган.

Жеймс Коми 9 май куни ишдан олинганди. Эртаси куни Трамп россиялик расмийлар билан учрашган, шундан сўнг у Сурияга оид махфий маълумотни суҳбатдошларига ошкор қилганликда айбланганди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG