Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:32

WikiLeaks сиздирувчиси Челси Мэннинг озод этилди


WikiLeaks га махфий ҳужжатларни сиздиргани учун 35 йилга қамоққа ҳукм этилган АҚШ жосуслик хизматининг собиқ ходими Челси Мэннинг озод этилди.

Мэннинг етти йиллик тутқунликдан сўнг 17 май куни Канзас шаҳридаги қамоқхонани тарк этган.

Январ ойида АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Барак Обама Челси Мэннингга чиқарилган 35 йиллик қамоқ жазосини енгиллаштирганди.

Унга муқаддам чиқарилган ҳукм бўйича эса Мэннинг 2045 йилга қадар қамоқда қолиши керак эди.

2010 йил Ироқда ҳарбий хизматда экан, жосуслик хизматининг кичик ходими бўлган Мэннинг WikiLeaks га минглаб дипломатик ёзишмалар ва ҳарбий амалиётларга доир ҳисоботларни тақдим қилган.

Бу АҚШ тарихида махфий маълумотларнинг энг йирик сиздируви бўлган эди.

XS
SM
MD
LG