Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 21:02

АҚШ турк элчиси қароргоҳи олдида содир бўлган зўравонлик юзасидан ташвиш билдирди


17 май куни Вашингтонда содир бўлган муштлашувдан лавҳа.

АҚШ Вашингтондаги турк элчиси қароргоҳи олдида содир бўлган зўравонлик юзасидан хавотир изҳор қилди. Бу ерда кеча Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон қўриқчилари норозилар билан тўқнашганди.

“Зўравонлик ҳеч қачон сўз эркинлиги муносиб жавоб бўлиб хизмат қилмайди, биз барча инсонларнинг сўз эркинлиги ва тинч намойиш ўтказиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз”, деди АҚШ Давлат департаменти вакили Хизер Нойерт.

Туркия президенти америкали ҳамкасби билан музокара ўтказиш учун 16 май куни Вашингтонга ташриф буюрган.

Гувоҳларга кўра, кеча Эрдўғоннинг қўриқчилари Туркия элчиси қароргоҳи атрофини ўраб турган полициячилар сафини ёриб ўтиб, курд ва арманилар ҳуқуқларини ёқлаган намойишчиларни калтаклаганлар. Маҳаллий полиция бу нохуш ҳодисани “тинч намойишчиларга қарши аёвсиз ҳужум” деб атаган ва муштлашув иштирокчилари шахсини аниқлаш ва сўроқ қилиш учун видеоёзувлар синчиклаб ўрганилаётганини билдирган.

Муштлашув чоғида 11 киши тан жароҳати олган. Ҳодиса чоғида қўлга олинган икки кишининг Эрдўғон қўриқчалари бўлмагани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG