Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 10:15

Туркия Маданият ва туризм вазири Ўзбекистонга келмоқда


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Анвар Шарапов турк элчисининг Ўзбекистонга ташрифи билан боғлиқ ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда.

Туркия Маданият ва туризм вазири Наби Авжи ўз мамлакатининг қатор инвестиция ширкатлари ва саёҳат фирмалари вакиллари ҳамроҳлигида май ойи охирида Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ташрифга оид ташкилий масалалар Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Анвар Шарапов ва Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Аҳмет Шен ўртасида 16 май куни бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинган.

Қўмита матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашув чоғида Туркия томонига туризм соҳасида ўтказилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистондаги саёҳат секторининг ривожланиш суръати, туризм инфратузилмасини тубдан яхшилаш бўйича ҳукумат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларга оид маълумотлар етказилган.

Учрашув “Ўзбекистонга хуш келибсиз” номли янги видеоролик намойиши билан ниҳоясига етган.

XS
SM
MD
LG