Линклар

Америкалик конгрессмен президент Трампга импичмент эълон қилишга чақирди


АҚШ Конгресси аъзоси Эл Грин президент Доналд Трампга импичмент эълон қилишга чақирди.

Чоршанба куни Намояндалар палатасидачиқиш қилган конгрессмен президент Трампнинг хатти-ҳаракатларини танқид қилиб, Америка халқи давлат раҳбарини сайлаш билан кифояланмай, унинг ҳар кунги хатти-ҳаракатларини ҳам назорат қилишини билдирган.

Аввалроқ Грин Трамп президент курсисида ўтирган ҳар кун “демократияни хавф-хатар остига қўяётган”и, чунки унинг хатти-ҳаракатлари умумиятла ўзини қонундан устун қўйиш уриниши сифатида кўрилиши мумкинлигини билдирганди.

Импичмент ҳақидаги гап-сўзлар 9 май куни Трамп ФТБ директори Жеймс Комини ишдан олганидан кейин бошланганди. Коми Россиянинг 2016 йили АҚШда ўтказилган президент сайловига муҳтамал аралашувига оид текширувга раҳбарлик қилаётганди. Бу контекстда АҚШдаги сиёсий доиралари ва оммавий ахборот воситаларида ФТБнинг ҳақиқатан холислиги ва мустақиллигига оид саволлар пайдо бўлган.

16 май куни турли нашрларда Трамп феврал ойида ФТБ директори билан учрашуви чоғида миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флиннинг Россия билан алоқалари бўйича бюро ўтказаётган терговни бекор қилишга уринганига оид хабарлар пайдо бўлди. Оқ уй бу маълумотларни рад этди.

Кеча эса 10 май куни Доналд Трамп Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан ҳозирланаётган терактга оид махфий маълумот билан ўртоқлашгани маълум бўлди. АҚШ президенти Твиттердаги ўз саҳифасини буни инсонпарварлик нуқтаи назаридан амалга оширганини урғулади.

Россия президент Владимир Путин бу вазиятни Россияга қарши кайфиятдаги одамлар алангалатаётган “сиёсий шизофрения”, деб атади. Путин Вашингтонга Трамп ва Лавров суҳбатининг ёзувини тақдим этишга тайёрлигини билдирди.

XS
SM
MD
LG