Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:27

Ўзбекистондаги алоқа операторларига радиочастоталар баробар тақсимланади


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Ўзбекистон Радиочастоталари бўйича Республика кенгаши GSM операторлари ўртасида радиочастота полосаларини тўртта мобил оператори ўртасида қайта тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

900 / 1800 МГц диапазондаги радиочастота полосаларини қайта тақсимлаш тўғрисидаги қарор ҳақида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Вазирлик ўз қарорини республикада радиочастота ресурсларидан фойдаланишни самарали таъминлаш мақсади билан изоҳлади.

900/1800 МГц диапазондаги радиочастоталар Ўзбекистонда Unitel (Beeline), Coscom (Ucell) операторлари, "Ўзбектелеком" компанияси "Узмобайл" миллий оператори (Uzmobile) ва Universal Mobile Systems (UMS) мобил алоқа оператори ўртасида тақсимланган.

Бироқ операторлар тенг бўлмаган миқдордаги радиочастота ҳажмига эга эди.

Радиочастота полосалари мобил алоқа операторлари ўртасида узуқ-юлуқ ўлчамда, диапазоннинг турли қисмларида ажратилган эди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига кўра, айрим мобил алоқа операторларида частота ҳажмининг кам миқдорда бўлиши мобил алоқа хизматларининг талаб даражасида сифатли кўрсатилмаслигига олиб келади.

Мобил операторларга алоқа тармоқларини қайта мувофиқлаштириш учун 6 ой вақт берилган.

XS
SM
MD
LG