Линклар

Шошилинч хабар
12 ноябр 2019, Тошкент вақти: 21:17

Киев судида собиқ президент устидан қўзғатилган жиноий иш кўриб чиқилмоқда


Янукович

Киевда Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович устидан қўзғатилган жиноий иш кўриб чиқилмоқда.

Янукович Киевдаги Майдонда намойишчиларни отиб ташлашга алоқадорлик, пул ювиш, пора олиш, давлат мулкини талон-тарож қилиш, мамлакат Конституциясини қонунга хилоф равишда ўзгартириш ва уюшган жиноий гуруҳни тузишда айбланмоқда.

Россияда бўлган собиқ президентнинг ўзи унга нисбатан қўзғатилган ишни сиёсий важларга асосланганини бир неча бор айтган.

Виктор Янукович 2014 йилнинг февралида Киевда бўлиб ўтган сурункали норозилик намойишлари ортидан Украина президенти лавозимидан четлатилган эди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG