Линклар

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтадиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этади. Бу ҳақда маълумот тарқатган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, ташриф Саудий Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз ас-Сауд таклифига биноан амалга оширилмоқда.

Мирзиёев сафар чоғида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам айтилган. Саудий Арабистонига ташриф пайтида Ўзбекистон президенти Маккаи Мукаррамага ҳам ўтиб, Умра ибодатини ҳам адо этадими-йўқми – бу ҳақда ҳеч қанақа расмий маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG