Линклар

АҚШ авиацияси Сурияда Башар Асад тарафдорларига қарата ҳаводан зарба берди


АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис.

АҚШ авиацияси Сурияда ҳукумат қўшинлари ва Эрон томонидан дастакланаётган кўнгиллиларга ҳаводан зарба берди. Ҳаво зарбаси ҳадафи Дайр аз-Зор вилоятидаги америкалик ҳарбийлар жойлашган Танф ҳарбий базасига кетаётган автоколонна бўлди.

АҚШ дастаклаётган қуролли мухолифат вакилининг Reuters агентлигига маълум қилишича, ҳаво зарбаси исёнчиларнинг ҳукумат аскалари билан Дамашқ-Бағдод автойўлида бўлиб ўтган тўқнашувидан кейин берилган.

Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси маълумотига кўра, ҳаво ҳужуми чоғида саккиз киши ўлган.

“Бу ҳужум Сурияда олти йилдан буён давом этаётган урушда АҚШнинг иштирок кўлами кенгайишини англатадими?” деган саволга АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис: “Биз Суриядаги фуқаролар урушида ўз ролимизни кенгайтираётганимиз йўқ, бироқ биз ўз қўшинларимизни ҳимоя қиламиз”, дея жавоб берди.

XS
SM
MD
LG