Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 01:23

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Самарқандга учадиган самолёт чипталарининг бир қисмини арзон сотади


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйича реклама тарифининг нархи арзонлатилганни эълон қилди.

Бу ҳақда хабар қилганмиллий авиакомпания матбуот хизматига кўра, 22 майдан бошлаб ушбу йўналишда бир томонга авиачипта нархи, йиғимларни инобатга олган ҳолда — 17 еврони ташкил этади.

Ўзбекистон резидентлари томонидан тўловларни Ўзбекистон Марказий банки курси ҳисобида миллий валютада амалга ошириш мумкин.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ўз эълонида мазкур тариф бўйича жойлар сони чекланган”ини айтган. Лекин чеклов нимадан иборат эканлигига, қолган чипталар неча пулдан сотилишига аниқлик киритмаган.

XS
SM
MD
LG