Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:07

Ўзбекистонлик таниқли адвокат Полина Браунерг оламдан ўтди


Ўзбекистонлик таниқли адвокат Полина Браунерг 69 ёшида оламдан ўтган. Бу ҳақда Францияда жойлашган "Марказий Осиёда Инсон ҳуқуқлари" ассоциацияси маълум қилди.

Ташкилотга кўра, Полина Браунерг етти кун олдин мияга қон қуйилиши оқибатида ётқизилган.

У чет элда даволаниш учун хорижга чиқишга ҳаракат қилган, лекин унга Тошкент вилояти ҳудудидан ташқарига чиқишига қаршилик қилишгани ҳақида хабар беради "Марказий Осиёда Инсон ҳуқуқлари" гуруҳи.

Ассоциацияга кўра, Полина Браунергнинг хорижга чиқиш визаси аризасига 2014 йилдан буён рад жавоби бериб келинган.

У Ўзбекистон Эрк партияси раҳбари, 1999 йилги Тошкентдаги портлашларда айбланган Муҳаммад Солиҳга адвокатлик қилган.

Сўнгги йилларда Браунерг Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ташкилоти билан ишлаб келаётган эди.

XS
SM
MD
LG