Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:21

Ўзбекистонда Рамазон ойининг илк куни эълон қилинди


Ўзбекистонда 27 май Рамазон ойининг илк куни деб эълон қилинди.

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг жума кунги Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги қарорида билдирилган.

Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига таянилиб 27 май куни Рамазон ойининг бошланиши деб эълон қилинган. Бироқ ижтимоий тармоқларда Рамазоннинг кириши ойга қараб белгиланмаслиги эътирозларга сабаб бўлган.

Мусулмон дунёсида Рамазон ойи бошланиши Ой кўринганишига қараб белгиланади.

Ўзбекистон Туркия ва Қозоғистон каби давлатлар Рамазоннинг киришини ой чиқишига қараб эмас, астрономик ҳисоб-китоблар бўйича белгилаб келади.

XS
SM
MD
LG