Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:51

Генерал Абдулрашид Дўстим Туркияга кетган


Афғонистоннинг можарокаш вице-президенти мамлакатни тарк этиб, Туркия сари йўл олди, деб хабар беради афғон расмийлари. Дўстимнинг ОАВ бўйича маслаҳатчиси Ясин Хамошнинг 19 май куни кечқурун “Озодлик”ка билдиришича, Дўстим Туркияга даволаниш мақсадида жўнаб кетди.

Кейинчалик Афғонистон парламенти аъзоси ва Дўстимнинг “Жунбиш” партияси воизи Башид Аҳмад Таянжнинг “Ойна ТВ”га айтишича, Дўстим учоқда Туркияга жўнаб кетди, аммо даволангандан сўнг қайтиб келади.

Дўстимнинг саломатлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Дўстимнинг Афғонистондан қочиб кетгани тўғрисидаги хабарлар яқин кишилари ўтган йили унинг сиёсий рақибини ўғирлаб кетгани ва унга нисбатан зўрлик ишлатгани билан боғлиқ ҳал этилмаётган айбловлар ортидан пайдо бўлмоқда.

Дўстимни жиноий жавобгарликка тортиш учун тергов ўтказиш тўғрисида мамлакат ичкарисидан ҳам, чет эллардан ҳам даъватлар янгради.

Афғонистон ҳукумати Дўстимнинг келгуси тақдири ёки унинг жўнаб кетиши одам ўғирлаганликда гумон қилинаётгани билан боғлиқ экани ёки эмаслиги ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермади.

Таянж Дўстим қувғинга учрагани тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган олди-қочди гапларни рад этди.

– Генерал Дўстим ҳеч қачон мамлакатдан кетмайди, у оғир пайтда халқи билан бирга бўлади, – деди Таянж.

Келиб чиқиши ўзбек бўлган қудратли саркарда Дўстимга 2016 йили Аҳмад Ишчининг ҳибсга олиши билан боғлиқ бирор жиноят содир этганликда айб қўйилмаган. Ўша пайтда у ўзини ҳибсдан озод этилганидан сўнг орадан бир неча кун ўтиб, Дўстимнинг милицияси ўғирлаб кетгани, калтаклагани ва жинсий тажовуз қилганидан шикоят қилган эди.

Ашраф Ғани 2014 йилда ғалаба қозонган президент сайловида Дўстимни вице-президент этиб танлагани учун қаттиқ танқид қилинган эди.

XS
SM
MD
LG