Линклар

Афғонистон жанубида Толиблар 20 нафар зобитни ўлдирди


Қундуз вилоятидаги афғон зобитлари

Зобулда афғон армияси ҳарбийлари блокпостларига ҳужум қилган Толиблар камида 20 ҳарбийни ўлдирди.

Вилоят ҳокими Бисмиллоҳ Афғонмолга кўра, 21 май куни эрталаб тиш-тирноғигача қуролланган Толиблар бирданига бир неча постга ҳужум қилган.

"Эрталаб, қуролланган Толиб жангарилари мувофиқлаштирилган тарзда вилоятнинг Шоҳи Жой туманидаги бир неча блокпостга бирданига ҳужум қилишди. Ҳужумларда 20 зобитимиз ўлдирилди", деди вилоят ҳокими.

Ҳужумда яна 15 зобит жароҳатланган.

1 ой аввал Толиблар Балх вилоятидаги афғон армияси базасига ҳужум уюштирган ва унда камида 135 ҳарбий ўлдирилган эди. Толиблар ҳужум учун масълуиятни зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG