Линклар

Матбуот: Хитой 2010-12 йилларда 20га яқин АҚШ жосусни фош қилган


Марказий разведка бюроси биноси

Хитой ҳукумати 2010 йил охирларидан буён АҚШ Марказий разведка бюросининг (МРБ) бу давлатдаги 20га яқин агентини "систематик равишда фош қилган".

21 май куни New York Times газетасининг 10 нафар амалдаги ва собиқ хавфсизлик хизмати зобитига таяниб ёзишича, бу МРБга сўнгги ўн йилликлар ичида берилган энг кучли зарбадир.

Исмини сир сақлаган манбалар бунинг сабаби МРБ сафига Хитой жосусининг сингдирилгани ёки хитойлик ҳакерлар агентликнинг ўз хуфялари билан мулоқот тизимини синдириб кирганида, деб тахмин қилинаётганини айтмоқда.

Газетанинг икки нафар юқори лавозимдаги махсус хизмат зобитига таяниб хабар қилишича, 2010-12 йиллар оралиғида Хитойда камида 20га яқин МРБ агенти ўлдирилган ёки қамоққа ташланган.

Ҳозирча на Марказий раздвека бюроси ва на Федерал тергов бюроси бу хабарга изоҳ берди.

Бу маълумот МРБ икки ой муқаддам баъзи ўта махфий ҳужжатларнинг қандай қилиб WikiLeaks қўлига тушиб қолганини аниқлашга уринаётган бер кезда ошкор бўлди.

XS
SM
MD
LG