Линклар

«Ўзбекнефтгаз» ва «Туркменнебит» Каспий конлари бўйича меморандум имзолади


Каспий денгизи

«Ўзбекнефтгаз» ва «Туркменнебит» Каспийдаги конларни ўзлаштиришда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандумни имзолади.

Gazeta.uz cайтининг хабар қилишича, икки ширкат ўртасидаги ўзаро англашинув тўғрисидаги меморандум шанба куни Туркманбошидаги «Аваза» конгресс-марказида Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари музокараларидан сўнг имзоланган.

Нашрнинг Ўзбекистон президенти девонидаги ахборот манбасига таяниб хабар қилишича, ҳужжатда Каспийнинг Туркманистон шельефидаги конларда биргаликда разведка ва ўзлаштириш ишларини олиб бориш бўйича ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорлик кўзда тутилган.

Томонлар маҳсулотларни тақсимлаш тўғрисидаги келишув шартларида углеводород хом ашёсини қазиб олишни мўлжалламоқда. Бу ҳамкорлик воситасида икки давлатдаги нефтни қайта ишлаш заводлари ишлаб чиқариш қувватини ошириш режаланмоқда.

XS
SM
MD
LG