Линклар

19 декабр 2017, Тошкент вақти: 03:25

Покистондаги ҳужумларда олти полициячи ҳалок бўлди


Ҳайбар Пахтунхвадаги тартиб посбонларидан бири.

Покистонда жангарилар томонидан 21 май куни содир этилган икки ҳужум оқибатида олти нафар полициячи ҳалок бўлди.

Полиция вакили Ориф Хоннинг маълум қилишича, Ҳайбар Пахтунхва вилоятидаги Пешовар шаҳридан 90 километр нарида жангарилар навбатчиликдан қайтаётган 4 полициячини отиб ўлдирганлар. Бу ҳужум учун масъулиятни Покистондаги “Толибон” ҳаракатидан ажралиб чиққан “Жамоатул-Аҳрор” гуруҳи зиммасига олди.

Карачида эса мотоцикл устидаги икки жангари полиция микроавтобусини ўққа тутгани оқибатида икки зобит ҳалок бўлган, яна икки нафари яраланган. Мазкур ҳужум учун масъулиятни “Ислом давлат” жангарилари билан боғлиқ экстремистик гуруҳ ўз зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG