Линклар

Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар билан янги қўмита шуғулланади


Тошкентдаги Республика байналмилал маркази биноси.

Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси ҳузурида Миллатлараро муносабатлар ва бошқа мамлакатлар билан дўстона алоқалар қўмитаси ташкил этилди. Янги қўмита, Ўзбекистон телеканалининг хабар қилишича, Республика байналмилал маркази ҳамда Хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгаши базасида ташкил этилган.

Президент Мирзиёев фармонига мувофиқ равишда ташкил этилган қўмитага жамиятда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, дунё ҳамжамияти билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш каби вазифалар юклатилган.

Шу кунда Ўзбекистонда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Мамлакатда 138 та миллий маданий марказ ва 34 та дўстлик жамияти фаолият кўрсатмоқда, дея хабар қилади Газета.uz.

XS
SM
MD
LG