Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 22:30

АҚШ президенти Доналд Трамп исроиллик ва фаластинликлар ўртасидаги “якуний тинчлик битим” йўлида олға силжишга эришиш учун 22 май куни Исроилга сафар қилади.

2014 йилдан бери тўхтаб қолган тинчлик музокараларини жонлантириш учун бунгача Трамп Исроил бош вазири Нетаняҳу ва Фаластин маъмурияти раҳбари Аббос билан алоҳида-алоҳида учрашувлар ўтказган.

Исроилга сафардан катта натижа кутмаётган Трампнинг ёрдамчилари бу ташрифни кўпроқ “рамзий ҳаракат” эканини айтмоқдалар. АҚШнинг Исроилдаги элчиси Дэвид Фридман Israel Hayom газетасига берган суҳбатида Трампнинг шу тобдаги мақсади “тинчликка олиб борадиган баҳс-мунозарани бошлатиш” эканини айтган.

Трамп ташрифи арафасида Исроил фаластинликларга нисбатан айрим иқтисодий имтиёзларни маъқуллаган. Фаластинликларга бу имтиёзларни беришни АҚШ президенти сўраганди.

Исроил узоқ йиллардан бери АҚШнинг Яқин Шарқ минтақасидаги энг яқин иттифоқчиси бўлиб келган, бироқ ҳозирда Исроил раҳбарлари ва Трамп ўртасида айрим масалаларда келишмовчиликлар борлиги айтилади.

XS
SM
MD
LG