Линклар

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи давомида ҳамкорлар билан муҳим бир битимга имзо чекилди. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" МХК бошқаруви раиси Алишер Султоновга таяниб, кун.уз хабар қилди.

"Ушбу битимни жуда ҳам ноёб десак бўлади, чунки биринчидан, "Ўзбекнефтгаз" ҳеч қачон геология-қидирув ишларини бошқа давлатлар ҳудудида ҳали олиб борганича йўқ.

Иккинчидан, биз Каспий денгизи шельфидамиз - денгизда ишлаш бўйича бизда тажриба йўқ, лекин қачондир бошлаш керак эди. Бу дегани - бизнинг ҳудудларда қазиш ишларини олиб борадиган корхоналаримиз ўзининг технологик қудрати ва кадрлар тайёрлашни юқори даражага кўтариши шарт бўлади.

Учинчидан, бу ерда қазиб олинган нефтнинг бир қисми Ўзбекистонга кетади.

"Ўзбекнефтгаз" Ўзбекистондан ташқарига, денгизга чиқмоқда. Ҳозирга қадар бундай бўлмаган. Ўзимизнинг заводларни арзон хом-ашё билан таъминлаш ва имкон қадар нефть маҳсулотларининг таннархини ҳамёнбоп қилиш мақсад қилинмоқда. Имзо чекилган келишув айнан шу мақсадлар учун хизмат қилади", - деган А.Султонов.

XS
SM
MD
LG