Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:59

Москвада "Оллоҳу Акбар!" деб қийқирган шахс қидирувга берилди


Москва марказида “Оллоҳ Акбар” деб қийқирган шахс қидирувга берилди. ТАСС хабарига кўра, кўринишидан кавказлик жуссаси йирик эркак таксига ўтираётиб “Оллоҳ Акбар!” деб қийқирган.

Ҳодиса Москванинг Новослободская кўчасида жойлашган шаҳар паспорт-виза маркази ёнида содир бўлган.

Полицияни ҳодиса жойига маҳаллийлар чақиртиргани маълум.

Бунинг ортидан Россия пойтахтида “Перехват” амалиёти эълон қилинди ва такси ҳайдовчиси тезда қўлга туширилди. Бироқ, изқуварлар кўчада ҳайқирган шахсни қидиришни давом эттирмоқда. Бу шахс Свредловск вилоятилик экани очиқланди.

Полиция қидирувдаги шахснинг ҳаракатларида “экстремизм аломатлари" кўринганини рус ахборот воситалари орқали хабар қилмоқда.

XS
SM
MD
LG