Линклар

АҚШ президенти Эронни террорчиларни молиялашни тўхтатишга чақирди


АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил президенти Реувен Ривлин билан Қуддусда ўтказган учрашди. 2017 йил, 22 июнь

Бу баёнотни Трамп Исроил президенти Реувен Ривлин билан Қуддусда ўтказган учрашуви чоғида қилди.

Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ ва Исроил “бир овоздан” Эроннинг ядровий қурол устида ишлашини тўхтатиш талаби билан баёнот беришга тайёр. Оқ Уй раҳбари Теҳрон террорчилар ва қуролли тузилмаларни машқдан ўтказаяпти ва уларни қурол билан таъминлаяпти, деди.

Душанба куни Эрон расмийлари Вашингтонни “Эронофобияни” тарқатаётганликда айблади. Расмий Теҳрон фикрича, АҚШ Яқин Шарқда қурол сотиш ҳажмини кўпайтириш учун вазиятни атайлаб таранглаштирмоқда.

Исроилга келиши арафасида Трамп Саудия Арабистонида араб давлатлари лидерлари билан учрашди.

XS
SM
MD
LG