Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:06

Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг 19 майдаги қарорига мувофиқ, Хивадаги “Нуриллабой” тарихий мажмуаси реставрация ва реконструкция қилинади. Бу ҳақда Газета.уз нашри хабар қилади.

Ҳукумат қарорига мувофиқ, таъмирот Хиванинг тарихий-меъморий ва туристик салоҳиятини ривожлантириш, жамоатчиликни тарихий ёдгорликлар ҳамда ноёб маданий ва тарихий намуналар билан таништириш ҳамда миллий маданият ва анъаналарни сақлашга хизмат қилиши лозим.

Тарихий мажмуа ичида йил давомида янги бинолар ҳам қурилади. Унинг ҳудудида қабулхона, амфитеатр, галерея, ҳунармандчилик устахоналари ва миллий таомлар емакхонаси бунёд этилади.

“Нуриллабой” тарихий мажмуаси Хива хонларининг ёзги саройи бўлиб, хориж элчиларини қабул қилиш учун қурилган.

XS
SM
MD
LG