Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:25

Россия Ички ишлар вазири Самарқандга келди


Россия Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев.

22 май куни Россия Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев бошчилигидаги полиция делегацияси Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрига келди.

Маҳаллий матбуотнинг билдиришича¸ россиялик амалдорни Ўзбекистон Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов, Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев ва бошқа расмийлар кутиб олган.

Uzreport.uz нашрига кўра, бу ташриф Россия Федерацияси ва Ўзбекистон раҳбарлари ўртасида олий даражада ўтказилган яқиндаги мулоқотнинг мантиқий давомидир.

Бугун россиялик полициячилар делегацияси Ўзбекистоннинг қатор идораларида икки томонлама музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, учрашувлар чоғида томонлар Ўзбекистон ва Россия Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги баённомани имзолайди. Бу ҳужжатнинг икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот идораларининг яқин келажакдаги конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорлиги учун амалий восита бўлиши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG