Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:48

МДҲ хавфсизлик раҳбарлари Сурия ва Ироққа кетаëтганлар муаммосини муҳокама қилади


МДҲ хавфсизлик тизимлари раҳбарларининг бундан олдинги йиғини 5 апрель куни Москвада¸ Владимир Путин раислигида бўлиб ўтган эди.

МДҲга аъзо давлат хавфсизлик ва махсус хизматлари раҳбарларининг навбатдаги учрашуви24 май куни Бишкекда ўтказилади.

Бишкек йиғини иштирокчилари ҳамдўстлик давлатлари ватандошларининг Сурия ва Ироқдаги жангавор ҳаракатларга қўшилаëтгани ва улардаги иштирокини муҳокама қилади.

МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизматига кўра¸ Бишкекда шунингдек Сурия ва Ироқдаги халқаро террор гуруҳлари сафида жанг қилиб¸ ҳамдўстлик ҳудудига қайтаëтганлар муаммоси¸ бундай гуруҳларга қарши махсус хизматлар олиб бораëтган аксилчоралар ҳам муҳокама қилинади.

Расмий хабарда ëзилишича¸ Бишкек йиғини иштирокчилари давлатлараро йирик тадбирлар¸ қолаверса¸ маданий ва спорт мусобақалари хавфсизлигини таъминлаш¸ МДҲ ҳудудидан ўтувчи ноқонуний миграция каналларига алоқадор шахсларга оид ахборот алмашиш каби масалаларни ҳам кўриб чиқади.

XS
SM
MD
LG