Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:23

Манчестердаги террор хуружи халқаро майдонда кескин қораланмоқда


ЕИнинг Ташқи алоқалар ва хавфсизлик сиëсати бўйича олий намояндаси Федерика Могерини

Манчестердаги концерт зали ташқарисида амалга оширилган худкуш портлаш дунë раҳбарлари томонидан қораланмоқда.

Хусусан¸ ЕИнинг Ташқи алоқалар ва хавфсизлик сиëсати бўйича олий намояндаси Федерика Могерини қурбонлар яқинларига ҳамдардлик билдирди ва уни Европа ëшларига қарши xуруж дея баҳолади:

- Қурбонларнинг аксари ëшлардир. Бу очиқдан-очиқ Европа ëшлари¸ уларнинг ҳаëтга бўлган муҳаббатига қилинган ҳужумдир. Мен европаликларнинг ўз яшаш тарзлари¸ ўз эркинлик ва қувончларини¸ бирга яшаш ва ҳаëтдан биргаликда завқ олишни бундан сўнг ҳам қадрлашда давом этишларига ишонаман. Мен қўрқувнинг ғолиб чиқмаслиги ва Европа ëшлари бундан сўнг ҳам ҳаëтдан биргаликда завқ олиш орқали террорчиликка энг лойиқ жавобни беришда давом этишига ишонаман¸ деди Могерини ўз баëнотида жумладан.

Ҳужумни биринчилардан бўлиб қоралаганлар орасида АҚШ президенти Дональд Трамп ва Фаластин президенти Мҳамуд Аббослар ҳам бор.

XS
SM
MD
LG